БЕНГАЛ АДАБИЁТИ — Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штати ва Бангладешда яшайдиган бенғалларнинг миллий адабиёти. Бенгал адабиёти нингёзма илк намунаси «Чоржапод» («Линий маросим қўшиқлари», 12-а.) халқ шеъриятининг ёрқин намунаси ҳисобланади. Бенгал адабиётида 10-а. да зарбулмасал, афсона каби шеърий жанрлар ривожланди. Тиббист. фалакиёт ва б. илмлар ҳақида маслаҳатлар тўплами — «Дак ҳикматлари» ва «Кҳон ҳикматлари» яратилди. 12-а. да Жаядеванинг «Гитаговинда» («Чўпон ҳақида қўшиқ») асари Бенгал адабиёти тараққиётига қўшилган муҳим ҳисса бўлди. 13 — 14-а. лар Бенгал адабиётида худо Вишна, Моноши (илонлар маъбудаси), Чонди (ҳайвонлар ҳомийси) кабиларга баришланган диниймифологик асарлар («Моношининг шуҳрати», «Чондининг шуҳрати») яратилди. 14 — 15-а. ларда Видьяпати ва Чондидаш каби йирик шоирлар етишди. 15 — 16-а. ларда қад. ҳинд эпослари — «Рамаяна», «Маҳабҳарата» бенгал тилига таржима қилинди. 15 — 17-а. ларда бҳактий (худога муҳаббат) динийислоҳот оқими ривожлана бошлади. Бу даврда Монохор Даш, Гокуланондо Шен, Критибаш Ожҳа, Мукундорам Чокроборти, Кришнодаш Кобираж каби шоирларнинг асарлари кенг тарқалди. 18-а. га келиб, инглизлар мустамлакачилиги Бенгал адабиётига салбий таъсир кўрсатди. 19-а. да Раммохан Рай. Окхойкумар Дотто (1820 — 86), Ишшорчондро Биддашагор (1820 — 91), Ишшорчондро Гупто (1811 — 59) каби ёзувчи, шоирлар самарали ижод қилдилар. Бу йилларда кўплаб таржима асарлар яратилди, адабийбадиий журналлар нашр этилди. 1857 й. да Рамнарайон Таркоротнонинг «Улуғ зот» деган биринчи бенгал ижтимоий драмаси юзага келди. Бҳудеб Мукхопаддҳайя, Бонкимчондро Чоттопаддҳайя, Ромешчондро Дотто, Перичанд Миттро, Калипрошонно Шинхо, Окҳойчондро Шоркар каби ёзувчиларнинг ватанпарварлик руҳидаги тарихий романлари пайдо бўлди. Реализмнинг буюк намояндаси Рабиндранат Тагор ижоди 19 — 20-а. лар Бенгал адабиётида катта воқеа бўлди. Шоротчондро Чоттопаддҳайя ижоди ҳам Тагор ижодига ҳамнафас бўлди, унинг «Биражнинг хотини», «Ҳимоясиз бечора», «Ёндирилган уй» каби романларида мазлум халқнинг эрк учун кураши ўз ифодасини топди. Иккинчи жаҳон уруши даврида Бенгал адабиётида урушга қарши рухдаги асарлар яратилди (Шудҳиндранатҳ Дотто, Буддҳодеб Бошу, Бишну Де, Жибонанондо Даш, Гопал Халдар ва б.). Хиндистоннинг мустақилликка эришуви (1947) туфайли Бенгал адабиётида ҳам янги давр бошланди. Мустақиллик даврида Тарашонкор Бондопаддҳайя, Абул Фазл, Маник Богдопаддҳайя, Нарайон Бондопаддҳайя. Назрул Ислом, Бимолчондро Гхоша каби сзувчи ва шоирлар етишиб чиқди. Мани Шанкар асарларида («Чаурани», 1962 ва б.) мустақилликка эришган Ҳиндистондаги ватандошлари ҳамда оддий меҳнаткаш халқнинг ҳаёти акс этган.
Утпал Датт («Кўтарилиш», 1965; «Олмос шамшир», 1971), Бадал Саркор («Бошқача йўсиндаги тарих», 1967) каби бенгал драматурглари ҳинд театр санъати ривожига муносиб ҳисса қўшдилар. Р. Тагор, Маник Бенержи, Б. Гҳоша ва б. бир қатор бенгал ёзувчиларининг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.