БЕЛЬФЛЁР

БЕЛЬФЛЁР — кечпишар олма нави. АҚШдан келтирилган. Ўзбекистонда 19-а. нинг охирларидан кенг тарқала бошлаган. Дарахти ўртача ўсади, кенг шохшаббали (18 йиллик Бельфлёрнинг бўйи 5 — 7 м, эни 7,5 — 11 м га етади), одатда, шохлари ерга осилиб тушади. Гули йирик, оқ, эрта баҳорда гуллайди (апр. бошлари). Меваси йирик (ўртача 150 г), чиройли, ширин. Пусти ялтироқ, силлиқ, кУкишсариқ ёки сариқрангда. Кўплаб қорамтир нуқтачалари Бельфлёрга ўзига хос кўриниш бсриб туради. Эти оч сариқ, мулойим, серсув. Таркибида 14,4% қанд, 0,5% кислота, 0,2% кул моддалар бор. Тупроғи унумдор ерларда яхши ўсади. Кўчати экилганидан кейин 4йили ҳосилга киради. Бельфлёр 12 — 35 ёшида узлуксиз ва яхши ҳосил беради, кейинчалик ҳосилдорлиги камаяди. Ўзбекистоннингтогли ва тог олди р-нларида (Наманган вилоятида) кўп экилади. Сент. да терилган олмалари фев. гача яхши сақланади.