БЕЛЬТИНГ (инг. belting — ҳаракатлантириш тасмаси) — огир, зич ва пишиқ техник газлама. Пахта ипи ва кимёвий толалардан тўқилади. Бельтингдан транспортер, элеватор ленталари ва резиналанган кайишлар (тасмалар) тайёрланади.