БЕЛЬВЕДЕР (итал. belvedere — назаргоҳ, куркам манзара) — 1) бино устига ёки баланд жойга қурилган хона. Б. асосаи доира тарғли, баъзида гумбазли бўлиб, устунларининг орасн ойнаванд қилинади ёки очиқ қолдирилади (парк ва хиёбонларда);
2) саройлардаги айрим иншоотлар ҳам Бельведер деб атапади. Мас, Ватикан ҳовлисидаги Бельведер, Қобул ш. даги Боғи Бобур бинолари (юқори қисмидаги шийпон) Б. нинг шарқдаги ноёб ва дастлабки намунаси ҳисобланади.