БЕЛФАСТ — Шим. Ирландия (Буюк Британия)нинг йирик шаҳри. БелфастЛох қўлтиғидаги катта порт. Т. й. тугуни. Аҳолиси 304 минг киши (1986). Белфаст канал ва т. й. орқали ички р-нлар билан боғланган. Саноатининг асосий тармоқлари: кемасозлик (йирик ҳарбий ва йўловчилар ташувчи кемалар). электротехника, машинасозлик (асосан кема ва тўқимачилик саноати учун машиналар), самолётсозлик, жун газлама, гилам, сунъий тола ишлаб чиқариш ва б. Унт (1845 й. дан), технология коллежи, расмлар галереяси бор. Шаҳар 12-а. дан маълум. Ирландия бўлиб юборилгач (1921), Шим. Ирландиядаги линий ихтилофлар натижасида юзага келган можаролар марказларидан бири бўлиб келмоқда.