БЕЛОРУСЛАР

БЕЛОРУСЛАР — халқ, Белоруссиянинг асосий аҳолиси (7,9 млн. кишидан ортиқ, 1992). Шунингдек, РФ (1206 минг киши), Украина (440 минг киши). Қозоғистон (183 минг киши), Латвия (120 минг киши), Литва (63 минг киши), Ўзбекистон (63 минг киши), Эстония (27,7 минг киши)да ҳам яшайди. Польшада 300 минг кишига яқин. Белорус тилиаа сўзлашади. Динга эътиқод қилувчилари — асосан православлар, қисман католиклар ҳам бор.