БЕЛОРУС ТИЛИ

БЕЛОРУС ТИЛИ — белорус халқининг тили. Славян тилларининг шарқий гуруҳига киради. Қарийб 8 млн. киши сўзлашади. 13-а. даги айрим ёрлиқдарда Белорус тилига оид белгилар кўринади. 16-а. дан бошлаб Белорус тилида Буюк Литва князлигининг ёрликлари ёзилган, таржималар пайдо булган.

«Д» товушини «дз», «т» товушини «и» билан ифодалаш (дзед — бува, дзень — кун, цень — соя), қаттиқ «р» мавжудлиги (порядок — парадок, гавару — говорю), «л», «в», «у»нинг «ў»га утиши Белорус тили фонетикасининг ўзига хос хусусиятларидир. Белорус тили грамматик жиҳатдан рус тилига яқин. Лекин «г», «к», «х» товушлари «з», «қ», «с» билан алмашиши жиҳатидан Белорус тилида суз ўзгариши ўзига хос хусусиятга эга: руце — қўл, страсе — қўрқув. Умумславян сўзлари Белорус тили лексикасининг асосини ташкил қилади. Унда Белорус тилининг ўзига хос сўзлари, бошқа славян тилларидан чикиб кетган архаик сўзлар ҳам бор. Б. т. да поляк, немис, лотин, туркий, литва тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам учрайди. Ёзуви Кирилл алифбоси асосида бўлсада, «дж», «дз», «i», «ў» ва б. товуш ифодалари билан ундан фарқланади.