БЕЛОЕ КЎЛИ

БЕЛОЕ КЎЛИ — РФ Вологда вилоятининг ғарбидаги кўл. 1964 й. дан Шексна сув омборига қўшилган. Уз. 46 км, энг сербар жойи 33 км, чуқ. 5 — 6 м. Кўлга Ковжа, Кема, Мегра дарёлари қуйилади, Шексна дарёси оқиб чиқади.