БЕЛОВУТСОЙ

БЕЛОВУТСОЙ (Белёвутсой) — Тошкент вилояти Оҳангарон ва Ўрта Чирчиқ туманлари чегарасидаги сой. Маттиол тизмасининг Тоштоғ тармоғи жан. ғарбнй сн бағридан бошланади. Беловутсой тоғдан чиққач шим. ғарбий йўналишда оқиб, Паркент ва Ҳамдам каналларини кесиб ўтади. Оҳангарон дарссига етмай қуриб қолади. Уз. 34 км. 14 та ирмоғи бор. Ёмгир ва қор сувларидан тўйинади. Эрта баҳорда суви кўпаяди, баъзан сел келади. Қуйи қисмига оқова сувлар қуйилади. Беловутсойдан Топил қишлоғи, Янгиқишлоқ ерлари суғорилади.