БЕЛОВТИ — Сурхондарё вилоятидаги Куштанг тоғларининг шим. қисми. Жан. да Беловти довонидан Сангардак дарёси водийсигача чўзилган. Уз. 25 км, энг баланд нуқтаси 3712 м. Мачайдарё билан Сангардак дарёларининг сувайиргичи. Жан. ғарбий ён бағирлари қия, шим. ён бағри тикроқ. Сувайирғич қисми ўрта юра оҳактошларидан, жан. ғарби қуйи бурнинг гил, қумтош, апевролитларидан, юра оҳактошларидан, шим. шарқи палеозойнинг гранит, гранодиорит, гнейс жинсларидан тузилган. Шим. шарқий ён бағирлари ўйилиб кетган. Ясси текисликлар кўп учрайди. Шим. шарқий ёи бағирларида 3000 м баландликкача тошлоқ жигарранг тупроқларда арчазорлар бор. Ундан юқориси, альп ва субальп утлоқлари билан қопланган. Беловти ён бағирларидан яйлов сифатида фойдаланилади.