БЕЛЛ МАЖАНДИ ҚОНУНИ

БЕЛЛ МАЖАНДИ ҚОНУНИ (анатомия ва физиологияда) — ҳайвон ва одамдаги ҳаракатлантирувчи ва сезувчи нерв толаларининг орқа мня илдизларида тақсимланиш қонуни. Буни Шотланд олими Ч. Беллнинг 1811 й. да эълон қилган маълумотига асосланиб, 1822 й. да француз физиологи Ф. Мажанди аниқлаган. Бу конунга кўра, марказга интилувчи (сезувчи) нерв толалари орқа мияга орқа илдизлар таркибида киради, марказдан қочувчи (ҳаракатлантирувчи) нерв толалари эса орқа миядан олдинги илдизлар таркибида чикади.