БЕЛЛИНСГАУЗЕН ДЕНГИЗИ

БЕЛЛИНСГАУЗЕН ДЕНГИЗИ — Тинч океаннинг Антарктида материги қирғокларига туташган жойидаги денгиз. Грейам Ери ва Терстон о. оралигида. Сув сатҳи 487 минг км2. Энг чуқур ери 4115 м. Материк қирғоқларига яқин бўлган жойлари қалинлиги 4 — 5 м ли муз билан крпланган. Йил давомида денгиз юзасининг кўп қисмида муз парчалари ва айсберглар сузиб юради. Сувнинг т-раси шим. да 0°, жан. да — Гдан паст. Шўрлиги езда 33.5%о. Б. д. ни 1821 й. даФ. Ф. Беллинсгаузен ва М. П. Лазерев экспедициялари кашф қилган.