БЕЛЛАДОННА (Atropa belladonna) — итузумдошлар оиласига мансуб кўп йиллик заҳарли ўт. Бўйи 0.5 — 1,5 (2) м. Барглари эллипссимон, ўткир учли, текис қирраш, калта бандли, кетмакет жуфт-жуфт бўлиб жойлашган. Ҳар жуфтдаги битта барг катта булади. Туллари биттадан ею! жуфт-жуфт ҳолда барг қўлтиғига ўрнашган. Меваси тўқбинафша ранг, кўп уруғли ҳўл мева. Ёввойи ҳолда Қрим, Кавказ, Молдавия ва Ғарбий Украинанинг ўрмонларида, ўтлокларда, сув ва йўл ёқаларида ўсади. Белладоннанинг ҳамма қисми апкачоидларга бой. Ундан атропин, гиосциамин, скопояамин ва б. алкалоидлар олинади. Баргидан тайёрланган препаратлар (настойкалар), атропин алкалоиди огриқни қолдирадиган, кУз гавҳарини кенгайтирадиган ва спазмга қарши дори сифатида, меъда, кўз касалликларини даволашда ишлатилади. Барги астма касаллигида чекиладиган астматол порошоги таркибига киради. Белладоннанинг Кавказда ўсаднган яна бир тури (A. caucasica) хам шу мақсадда тиббиётда ишлатилади.