БЕЛИНСКИЙ Виссарион Григорьевич [(1811.30.5(11.6), Свеаборг 1848.26.5 (7.6), Петербург)] — рус мунақкиди, публицист, файласуф. Оиласи Пенза губернясининг Чембар (ҳоз. Белинский) ш. га кўчиб келган (1816). Чембар уезд билим юртида (1822 — 24), Пенза гимназиясида (1825 — 28) ўқиди (аммо тугатмади). Москва унтининг тил ва адабиёт бўлимига уқишга киради (1829). Ун-т адабий тўгарагида қатнашгани, крепостнойликка қарши ёзилган «Дмитрий Калинин» романтик драмаси учун ўқишдан ҳайдалади (1832). 1834 й. да «Молва» газ. да Белинскийнинг «Адабий хаёлот» деган дастлабки фалсафа ва эстетикага доир мақоласи босилиб чикди. Шундан кейин Белинскийнинг танқид ва публицистика соҳасидаги самарали фаолияти бошланди. «Телескоп» (1833 — 36), «Московский наблюдатель» (1838 — 39), сўнгра Петербургда чиқадиган «Отечественнўе записки» (1839 — 46), «Современник» (1847 48) жур. ларида ишлади. 1839 48 й. ларда Белинский фиқолари маърифатчиликдан инқилобий демократияга («Танқид ҳақидаги сўз», 1842; «Париж сирлари», 1844). Ф. Шеллинг ва Г. Гегель руҳидаги идеализмдан Фейербах материализмига («Бородино жанги йиллиги», 1839; «Менцель — Гётенинг танқидчиси» 1840; «Ақллилик балоси», 1840) томон ўзгарди. Белинский рус адабиётидаги реачистик оқимнинг раҳнамосига айланди. Санъат ҳодисасини аниқ тарихий нуқтаи назардан тахлил қилишга асосланган эстетика ва адабий танқид қоидаларини ишлаб чиқди. Натурал мактаб тамойилларини белгилаб берди. «Соф санъатога, реалистик руҳдаги адабиётга зид оқимга қарши курашди.
Ас: Полное собрание сочинений |т. 1 — 13J, М. Л., 1953 59; Мақолалар, Т., 1948; Танланган асарлар, Т., 1955.
Ад.: Поляков М., Виссарион Белинский, Личность — идем — эпоха, М., I960; Гуляев Н. А., Белинский и современность, М., 1964.