БЕЛГРАД

БЕЛГРАД (сербча Београд) — Югославия ва Сербия пойтахти. Сава дарёси Дунайга қуйиладиган ердаги йирик порт, денгиз сатхддан 110 м баландликда. Б. Ғарбий Европадан Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига бориладиган йўллар устида. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси 0’ дан 2° гача, июлники 22,2°. Йилига 634 мм ёғин тушади. Аҳолиси 1,8 млн. киши (1995). Майд. 600 км2.

Белград тўғрисидаги дастлабки тарихий маълумот мил. ав. 4 — 3-а. ларга тегишли, уни кельтлар Сингидунум деб аташган. Шаҳар қулай географик ўринга эга бўлганлиги сабабли у ўтмишда жуда куп марта қўдданқўлга ўгиб келган. Мил. ав. 33 й. дан бошлаб у деярли етти аср давомида Рим империяси тасарруфида бўлиб келган. 9-а. дан Белград сербча Београд («Оқ шаҳар») номи билан маълум; 11-а. дан Македония подшоҳлиги, сўнгра Византия империяси таркибида. 12 — 14-а. лардан Белград гоҳ Венгрия, гоҳ Византия тасарруфида, 15-а. дан у яна сербларга ўтиб турди. 1521 й. дан шаҳар турклар — Усмонлилар салтанати қўл остида бўлган ва «Дорул Ал-Шаҳад», яъни «Қутлуғ уруш шаҳри» деб аталган. 1806 й. Сербия князлигининг пойтахтига айланди. 1813 — 67 й. ларда яна Туркия таркибида, 1-жаҳон уруши йилларида Австрия қўли остида бўлди. Урушдан сўнг (1918 й. дан) Серб, хорват ва словенлар кироллиги(1929 й. дан Югославия)нинг пойтахти, 2-жаҳон уруши арафасида Европанинг йирик саноат ва маданият марказларидан бири. Белград 1944 й. 20 окт. да немис фашистларидан озод қилинган. 1945 й. дан ЮХФР, 1963 92 й. ларда ЮСФР пойтахти.

Б. Сербиянинг энг йирик иқтисодий маркази, муҳим транспорт йўллари тугуни. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Белград ва унинг атрофида кўплаб саноат корхонаси, жумладан металлсозлик, машинасозлик (транспорт ва қ. х. машинасозлиги, электротехника ва моторсозлик), кимё, тўқимачилик (асосан жун газлама), ойнасозлик ва ёғочсозлик, озиқ-овқат (ун тортиш, гўшт консерва, шакаркднр), полиграфия саноата ва б. бор. Анъанавий ҳунармандчилик ва косибчилик ривожланган. Белград саноат корхоналари асосан Дунай дарёсининг ўнг соҳилида ва шаҳар атрофида жойлашган. Белграднинг тарихий қисмида қад. ёдгорликлардан ўрта аср Калемагдан қалъаси қолдиқлари, Байроқли Жомия масжиди ва шайх Мустафо мақбараси (1690), Доситей Обрадович лицейи (18-а. ўрталари), князь Любици уйи (1829 — 36) ва б. сақланган. 1892 й. да Сербия Фанлар академияси, 1905 й. да унт ташкил этилган. Белграднинг марказий қисмида 19-а. 2-ярми ва 20-а. бошларида қурилган бинолардан Халқ театри, Эски сарой, Теразие майдони ансамбли ва б. мавжуд. Белградда Халқ музейи (тарих, археология, этн. ёдгорликлари, Югославия ва чет мамлакатлар санъати намуналари), Замонавий санъат музейи, Шахар музейи, Амалий санъат музейи, Этнография музейи, Белград ш. расмлар галереяси, ҳайвонот боғи бор. 1950 — 80-й. ларда кўплаб замонавий уй-жойлар (Янги Белград р-ни) қурилган.