БЕЛГОРОД-ДНЕСТРОВСКИЙ

БЕЛГОРОД-ДНЕСТРОВСКИЙ (1918 й. гача ва 1940 — 44 й. ларда Аккерман) — Украинанинг Одесса вилоятидаги шаҳар. Днестр лиманидаги порт, Қора денгиздан 20 км. Т. й. станцияси. Аҳолиси 57 минг киши (1999). Белгород-Днестровский юнонларнинг қад. Тира ш. ўрнида 9-а. да вужудга келган. 14-а. да мўғуллар эгаллаган ва шаҳарни Оқ-Либо деб атаган. 14-а. да генуяликларнинг Монкастро колонияси, 15-а. да Молдавия князлиги таркибида бўлиб ЧетатяАлба деб аталган, 1484 й. дан туркларга қарашли қалъа, 1812 й. да Россия империясига қўшиб олинган, 1918 — 40 й. ларда Руминия таркибида (ЧетатяАлбэ) бўлган. Белгород-Днестровскийда гўшт-сут, балиқ-консерва. узум виноси, ун, тиббий буюмлар, тиббий асбоблар з-длари, картон, мебель, тикувчилик фкалари, қурилиш материаллари к-ти, балиқ саноати техникуми, қ. х. техникуми, тиббиёт ва пед. бил им юртлари, ўлкашунослик музейи бор.