БЕЛА IV

БЕЛА IV (1206 1270) Венгрия қироли (1235 й. дан). Арпадлар сулоласидан. Мўғуллар томонидан мағлубиятга учрагач (1241) қочган; мўғуллар кетгач (1242), майда ва ўрта дворянларга бир қанча имтиёзлар берган. Венеция билан Далмация ш. лари учун (1243 — 44), Чехия қироли Пржемисл II билан Австрия ва Штирия учун (1253 — 54, 1260) уруш олиб борган.