БЕЛ

БЕЛ, белкурак — меҳнат қуроли; темирдан ясаладиган ёғоч (баъзан темир) дастали асбоб. Бир неча хили бўлиб, ўткир учлиси ариқочиш, ер чопиш ва қазиш, агдариш, юмшатишда; юзи ботиқ хили шағал, қум, кўмир, оҳак, ганч кабиларни суриш, юклаш ва б. да; кичик юзли Бел (капча) девор (пахса) уришда; тахтафанердан ясаладиган Бел (курак) қор курашда, ғалла, емларни тўплашда ишлатилади. Белнинг ҳарбий ишда фойдаланиладиган (мас, окоп, блиндаж қазишда ишлатиладиган) хили ҳам бор.