БЕКЛАРБЕГИ

БЕКЛАРБЕГИ — 1) юқори маъмурий унвон ва лавозим; вилоят, катта шаҳар ҳокимлари. Бекларбеги лавозими Ўрта Осиё мамлакатлари, Кичик Осиё ва Закавказье туркий халкларида 19 а. охиригача сақланган. Бекларбегининг асосий вазифаси солиқва б. мажбуриятларнинг ўз вақтида тўланишини таъминлаш, ҳукмдор фармонларини амалга ошириш, тегишли масалаларни бий, оталиклар, оқсоқоллар кенгаши билан келишиб хал этишдан иборат эди. Бекларбегилар қўл остидаги вилоят (бекларбегилик)ларда алоҳида вазир, шайхулислом, садр, жонишин (бекларбегининг муовини) каби мансаблар ҳам бўлиб, улар Бекларбегига бўйсўнганлар. Бекларбегилар айни вақтда саркарда ҳисобланиб, уларнинг қўл остида юзбоши ва даҳбошилар бўлган; 2) Тошкентаинг Эскижува майдонида мавжуд бўлган Мадраса. 20-а. нинг 30-й. ларида большевиклар динга қарши кураш шиори остида уни бузиб ташлашган.