БЕККЕР (Becker) Карл Генрих (1876.12.4, Амстердам – 1933.10.2, Берлин) — немис исломшуноси ва давлат арбоби. «Ислом» («Дег Yslam») жур. нинг асосчиси (1910) ва бош муҳаррири. Пруссия маданият вазири. Пед. академиясига асос солган. Ислом тарихига оид асарларида Беккер исломнинг ташкил топиши ва тарқалишида ижтимоий-иқтисодий омиллар бирламчи роль ўйнаганини исботлашга ҳаракат қилди.