БЕККАРИА

БЕККАРИА (Beccaria) Чезаре (1738.15.3, Милан – 1794.28.11) – итальян маърифатпарвар адиби, ҳуқуқ дри (1758). Судларнинг қонунга асосланмай туриб, айбдорга жазо тайин этилишига, айбланувчиларни қийноққа солиб, иқрор қилдириш усулига қарши чиққан. Ўлим жазосини умрбод қамоқ билан алмаштиришни, тан жазосини уму-ман қўлланмасликни ёқлаган. Қонун ҳамма нарсадан устуворлигини, фуқа-ролар эса қонун ва суд олдида тенглигини таъминлаш зарур, деб ҳисоблаган. Ҳар қандай жиноят учун тегишли жа-зони муқаррар равишда зудлик билан ижро этиш, одил судловни чек ташлаш йўли б-н сайланадиган маслаҳатчилар томо-. нидан олиб бориш тарафдори бўлган. Беккарианинг «Жиноят ва жазо тўғрисида» асарида олға сурилган ғоялар Европадаги кўпчилик давлатларнинг қонунларида ўз аксини топган.