БЕКИНМАЧОҚ — болалар ўйини. Камида 4 — 6 бола икки тўдага бўлинади. Дастлаб марра белгиланади. Бир гуруҳ бошқасига кўриниш бермай, бирор пана жойга яширинади. Пойлаб турганлар (баъзан бир бола) яширинганлик белгисини эшитгани ҳамоно, бекинганларни чаққонлик билан ушлашга киришади. Излаб топиб маррага етгунча ушласа — ютган, қўлга тушганлар эса — ютқизган ҳисобланади. Ютқизганлар келишилган шартни бажарадилар, мас, ўйинда ютганларни елкада кўтариб, маълум масо-фани айлантириб келадилар ва ҳ. к. Шу билан ўйин яна янгидан бошланади. Бекинмачоқнинг «ушлаб олиш», «кўрди ҳисоби», «ахтариб топиш» ва б. турлари бор.