БЕКЕТОВ Николай Николаевич [1827.1 (13).1 – 1911.30.11 (13.12)] – Россияда физиккимёгарлар мактабининг асосчиси. Петербург ФА акад. (1886). Металл оксидларидан металларнинг қайтарилиш усулини кашф этиб, алюмотермияга асос солган. Металл тузлари эритмаларидан уларнинг босим остида водород билан си-қиб чиқарилишини аниқлаган. Россияда илк бор термокимёвий лаб. ташкил этган. Бензуреид ва ацетуреидни синтез қилган (1852), биринчи бўлиб ишқорий металларнинг сувсиз оксидларини олган (1870).