БЕК НАЗАҒ

БЕК НАЗАҒ (19-а.) — тарихчи, «Амири лашкар жангномаси» номли тарихий асар муаллифи. Бу китоб шеърий асар бўлиб, 1865 — 75 й. ларда ўзбек тилида ёзилган. Асарда 1864 — 65 й. лари Қўқон хонлигида бўлиб ўтган воқеалар, жум-ладан Қўқон хонининг лашкарбошиси Алимқул аскарлари билан рус қўшини ўртасида Тошкент ва унинг атрофи учун бўлган жанглар ҳақида маълумот берилган. Асарнинг 1878 й. да кўчирилган қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқ-шунослик ин-тида сақданади.