БЕК (бег, бей) (туркийча — ҳукмдор, жаноб; синоними — амир) — 1) қад. туркий халқларда хон хизматидаги алоҳида ҳарбий қисм вакиллари. Улар катта имтиёзларга эга бўлиб, олий ҳарбий зодагонлар табақасини ташкил қилган.
2) Мо-вароуннаҳр хонликларида давлат арбобларининг болалари ва яқин қариндошларига, зодагонларга берилган фахрий унвон. Б. болалари «бекзодалар» деб аталиб, улар ёшлик чоғиданоқ махсус тарбиячилардан ҳарбий. сиёсий таълим олганлар. Улар келгусида мамлакатни идора қилиш, душман ҳужумини қайтариш, эл-улус тараққиёти йўлида саъйи ҳаракат қилиш руҳида тарбияланган;
3) Закавказье туркий халқларида ўрта асрлар ва янги даврда ер эгаси, мулкдор унвони;
4) Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ўрта асрларда ер эгалари унвони;
5) Усмонли турк салтанатида вилоят (санжоқ) ҳокими; 19 — 20-аларда Бек унвони юқори даражадаги турк зобитлари ва амалдорларига берилган (1934 й. бекор қилинган); 19-а. нинг 2-ярмидан Бек — асосан муро-жаат шакли;
6) Эроннинг айрим жойларида қабила бошлиқлари унвони;
7) Тунисда 1705 — 1957 йларда валиахд шаҳ-зодаларга берилган унвон.