БЕЙЛИ Фредерик (? — 1967) — инглиз жосуси, полковник. 1918 й. авг. да Ҳиндистон ва Қашқар орқали Тошкентга келган дипломатик миссиянинг раҳбари. Дипломатлар сафида капитан Блеккер ва Англиянинг Қашқардаги консули Маккартней ҳам бор эди. Улар Тошкентдаги АҚШ консули Р. Треду-элл б-н ҳамкорликда Октябрь тўнтари-шига қарши ишлар олиб борган. Б. Тошкентда Жунковский бошчилик қилган махфий «Туркистон ҳарбий ташкилоти» б-н яқин алоқада бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Фарғонада советларга қарши қўзғолонлар уюштириш, Фарғона ва Хоразмда миллий истиқполчилик ҳаракатини кучайтириш режаларини тузишда қатнашди, истиқлолчиларга Англиянинг Қашқардаги консулхонаси орқали қурол-яроғ ва б. ёрдам етказиб беришда катта роль ўйнади. «Туркистон ҳарбий ташкилоти» фош қилингач (1918 й. окт.), Туркистондаги инглиз-америка жосуслари қамоққа олинди. Бейли эса Бухоро орқали чет элга ўтиб кетди.