БЕЙДЕЛЛИТ

БЕЙДЕЛЛИТ — силикатлар синфига мансуб минерал (АҚШнинг Колорадо штатидаги Бейделл кони номидан). Ки-мёвий формуласи (К2,Н2О) Al2(OH)2[AlSi3O10J • пН2О. Каттиклиги 1,5. С. оғ. 2,6. Бентонитли гилларнинг асосий компонента. Ранги қизғиш, қунғир, юмшоқ. Бейделлит отқинди ва вулкан жинсларининг нурашидан ҳосил бўлади. Хиллари: ферри-, магнези – ва магнобейделлит. Б. Крзоғистонда, Ғарбий Сибирда, Грузияда ва Ўзбекистон (Фарғона, Сур-хондарё, Тошкент атрофи) да учрайди.