БЕЗОАРЛАР (форс, сўзма-сўз бади заҳр — зидди заҳар) , бе зо а р тошлар — қўй, эчки, отлар, баъзан қорамол, чўчқаларнинг ошқозон-ичак йўлида чиғалланиб тўпланиб қоладиган ҳайвонларнинг жуни (пилобезоарлар) ёки ўсимликлар толаси (фитобезоарлар). Моддалар алмашинуви, ҳазм органлари фаолияти бузилганда, моллар да-ғал толали ем-хашак билан боқилганда пайдо бўлади. Безоарлар думалоқ шаклда бўлиб, баъзан катталиги ёш бола калласидек келади, сирти шиллиқ парда б-н_қопланади, оғирлиги баъзан 2,5 кг гача етади. Безоарлар пайдо бўлганда ҳайвонларда тана ҳарорати кўтарилади, ҳаллослайди. Жарроҳлик йўли билан олиб ташланади.