БЕЗАК — 1) нарса, буюмларга ишланган нақш, гул, пардоз; амалий санъат ва меъморликда кенг ишлатилади. Ўсимликсимон (ислимий) ва ҳандасий (гириҳ) нақшлар безатилаётган юза (буюм сирти)да бўяма, чизма, ўйма, босма, қада-ма ва б. усулларда, меъморликда шунинг-дек ғишт ва б. ни турлича териб ҳосил қилинади;
2) зийнат берувчи буюм. Заргарликда тақинчоклар, мискарликда сув-дон, коса, пиёла; зардўзлик ёки кашта-дўзликда чойхалта, ойнахалта, дорпеч, кирпеч, қозиқдунги ва б.