БЕДОНА ТУТ

БЕДОНА ТУТ — тутсимонлар оиласи (тутдошлар)га мансуб дарахт. Меваси оқ, ширин, уруғсиз. Барги ипак қуртига едириладиган «Водил» ва «Хоруғ» хиллари тарқалган. «Водил», асосан, Фарғона водийсининг тоғ этаги ҳудудларида (Ўш, Фарғона, Андижон, Хўжанд ва Жалолободда) ўстирилади. Меваси йирик (18×10 мм), гектаридан 40 — 47 ц барг беради. «Хоруғ» Тожикистонда кўп тарқалган. Гектаридан 50 — 55 ц барг беради. Меваси йирик (21×11 мм), ширин, уруғсиз. Касаллик ва совуққа чидамли. Пайванд қилиб кўпайтирилади.