БЕДА ҚАНДАЛАСИ (Adelpnocoris lineolatus Goeze) — чала қаттиқ қанотли ҳашаротлар туркумининг сўқирлар оиласига кирадиган ҳаммахўр ҳашарот, айниқса беда ва унинг уруғига катта за-рар етказади. Вояга етган қандала (катталиги 7 — 9,5 мм) чўзиқ, сарғиш-яшил. Елкасида 2 та қора нуқтаси бор. Тухумини беда пояси ичига қўяди. Урғочиси 50 тача тухум қўяди. Личинкасининг танаси яшил, уз. 3,5 — 5 мм. Бир йилда 3, ҳатто, Ўзбекистоннинг жан. да 4 бўғин беради. Беда қандаласи ва личинкалари беданинг барги, куртаги ва гулидан, ғўзанинг шонаси ва гул бандидан шира сўради. Натижада шона, гулчалар тўқилади.
Кураш чоралари: кузда беданинг охирги ўрими тагидан (кўпи билан 6 — 7 см қолдириб) ўрилади, кимё-вий препаратлардан карбофос, 50% э. к. (0,20,6 л/га); фенвалерат, 20% э. к. (0,3 – 0,6 л/ га); золон, 30% ҳўлланувчи кукун (1,6 — 33 кг/га) ва б. ишлатилади.