БЕДА УРУҒХЎРИ

БЕДА УРУҒХЎРИ (Bruchophagus roddi Guss) — пардақанотлилар туркумининг йўғон оёқлилар оиласига мансуб зараркунанда ҳашарот. Вояга етганининг бўйи 1,3 — 2,1 мм, туей кора, болдири ва панжалари қўнғир-сарғиш, кўкрак олди, елкаси ва қалқончасида чуқурчалар бор, орқаси букри, қорни калта, тухумсимон, силлиқ ва ялтироқ. Ту-хуми оқ, силлиқ, тиниқ, бандчаси бор, катталиги 0,2 мм ча. Личинкаси жигар-ранг, оёқсиз, семиз, бир учи сал эгилиб туради; боши ботиқ, жағи учбурчактишли. Етук личинканинг катталиги 1,5 — 2 мм. Беда уруғи ва дуккагида, қуруқ беда ва тўпонида, ёввойи дуккакли ўсимликларда қишлайди. Эрта баҳорда личинкалар ғумбакка айланади, ғумбаги 1,9 мм ча, дастлаб оқ бўлади, кейинчалик қораяди, кун исиши билан етук ҳашаротга айланиб, уча бошлайди. Уруғ ва дуккакни тешиб кетади, ана шу белгига қараб, бедага Беда уруғхўри тушганлигини аниқлаш мумкин. Тухумини энди пишиб келаётган беда уруғлари ичига қўяди. Ривожланиш даври 24 — 28 кун. Етилган Беда уруғхўри гул шираси (нектари) билан озиқланади. Ўрта Осиёда бир йилда Беда уруғхўри 3 — 4 ав-лод беради.

Кураш чоралари: беда уруғини яхшилаб тозалаш, дорилаш ва экишдан 45 кун олдин 1 т уруққа 3 кг нафталин сепиб, уруғни қопларда сақлаш керак; экиш олдидан 15% ли намакобга 2 — 3 минут солиб қўйилса, зарарланган уруғлар намакоб бетига қалқиб чиқади, соғ-лом уруғлар ажратиб олиниб, ювилади ва соя жойда қуритилади. Бедани янчиш ва саралаш вақтида ҳосил бўлган чиқитлар ҳамда пуч уруғлар молларга берилади. Бедага Беда уруғхўрига қарши икки муддатда: биринчи — ўсимликнинг шона-лаш, иккинчи — уруғнинг сут пишиқлиги даврида нурелл-Д, 55% э. к. (0,3 л/га) препарати пуркалади.