БЕДА ТУНЛАМИ, зиғир тунлами (Heliothis ViriplacaHutn.) — тўпламлар оиласига мансуб капалак. Қанотлари ёйилганда 28 — 37 мм; олдингиси сарғиш-яшил, баъзан сарғиш-кулранг бўлиб, ўрта қисмидан кенг қорамтир кўндаланг йўл ўтади; қанотининг учида ноаниқ қора доғчалари бор. Қуртининг уз. 40 мм, ним яшил, баъзан пушти ёки қўнғироқ ранглиси ҳам учрайди, орқасида навбатланиб келувчи оқёки қора тусли йўллари бор; танасини қора қаттиқтуклар (қил) қоплаган. Калласи бир қанча қора нуқгали ва доғли сариқ рангда. Беда тунламининг қуртлик даври 20—25 кун давом этади. Ғумбаги тупроқнинг устки қатламида қишлайди. Эрта баҳорда (апр. —май) ғумбакларидан вояга етган капалаклар чиқиб, тухум қўя бошлайди. 3 — 9 кунда тухумдан қуртлар ривожланади. Биринчи авлод капалакларининг учиб чиқиши июнгача давом этади. Йилда 2 — 3 авлод беради. Беда тунлами қурти ҳаммахўр, кўпгина дуккакли ва барча мойли ўсимликлар (айниқса, зиғир ва соя)нинг уруғи, барг ва гуллари, помидорнинг мевалари билан озиқланиб қ. х. га катта зарар етказади.
Кураш чоралари: бедапояларни дисклаш; зараркунанда тухумига қарши трихограммацан фойдаланиш; уруғ етиштириш учун мўлжалланган беда ва б. ўсимликлар майдонларида қуртлар пайдо бўлганида экинларга 35% фозалон (1,45 — 2,0 кг/га), суми-циднинг 20% ли эмульсияланувчи кон-центрати (0,4 — 0,5 кг/га) билан ишлов бериш (яна қ. Кўсак қурти).