БАҲРОМШОҲ (? – 1152) – Ғазнавийлар ҳукмдори (1118 — 52). Масъуд Ш (1099 – 1114)нинг ўғли. 1118 й. биродари Арслоншоҳ (1115 — 18) ни ўлдириб, тахтга ўтирган. 1152 й. ғурийлардан Алоуддин Хусайн (Хасан) б-н бўлган жангда мағлуб бўлиб, Ҳиндистонга қочишга мажбур бўлган ва шу йили вафот этган.