БАҲРОМ ЧЎБИН

БАҲРОМ ЧЎБИН (? – 592) – сосонийлар сулоласидан бўлган Хусрав I Ануширвон (531 — 579) ва Ҳурмузд IV (579 – 590) нинг саркардаси. Баҳром Чўбин 563 — 567 й. лари шарқда эфталийлар ва ашина турклари билан уруш олиб борган. 60—70-й. ларда Византия билан олиб борилган урушларда мағлубиятга учраган. Хусрав I ва Ҳурмузд IV даврида бир қатор маъмурий ислоҳотлар ўтказилиб, бадавлат аслзодаларнинг сиёсий мавқеи чеклаб қўйилди. Баҳром Чўбин саркардаликдан четлатилди. Баҳром Чўбиннинг мансабдаи четлатилиши катта қўзғолонга баҳона бўлди. У қўшин тўплаб, мамлакат пойтахти Ктесифонга қараб юрди (590). Айнан шу вақтда пойтахтда подшоҳга қарши фитна уюштирилиб, Ҳурмузд IV ўддирилди, тахтга унинг ўғли Хусрав II Парвиз ўтирди. Баҳром Чўбин қўзғолонни давом эттириб, пойтахтии эғаллади ва ўзини подшоҳдеб эълои қилди. Хусрав II Византияга, император Маврикий ҳузурига қочди ва унинг ёрдамида тахтни қайта қўлга киритди (591). Баҳром Чўбин турк хо-қони ҳузурига қочиб, тез орала ўша ерда ўлдирилди.