БАҲРОМ ЖАЛОЙИР (7-1373) чиғатой улуси бекларидан, жалойир уруғидан. 1361 й. охирида Амударё бўйида AiMHp Темур қўшини сафига келиб қўшилган. Лекин Жета хони Туғлуқ Темурдан ҳайиқиб Ҳиндистонга қочган. 1362 й. Бадахшонда яна Амир Темурга келиб қўшилган ва бир муддат мўғулларга қарши курашларда қатнашган, бироқ 1365 й. охирида бутун уруғини олиб Жетага кетган. У ерда бир йилча тургач, яна Амир Темур ҳузурига қайтиб у билан бирга амир Ҳусайнга қарши курашган. 1373 й. Хоразмга қилинган иккинчи юриш чоғида ҳалок бўлган.