БАҲРОМГЎР ёки Варахран V (шоҳлик йиллари 421 — 438) — Эронда хукмронлик қилган сосонийлардан Яздигарднинг ўғли. Яман подшоҳи Нуъмон ва унинг ўғли Мунзир тарбиясида ўсган. Яздигард зулмидан безор бўлган халқ у ва-фот қилгандан сўнг Ардашер наслига мансуб Кисро (баъзи манбаларда Хисрав, Хусрав)ни тахтга кўтаради. Бу воқеадан хабар топган Бахром лашкар тортиб Эронга келади. У отасининг хатоларини такрорла-маслик ва мамлакатда адолат, тинчлик ўрнатишга ўз аъёнлари ва халқ олдида кдеамёд қилади. Анъанавий шартга муво-фиқ иккита шерни ўлдириб, улар ўртасидаги тожни олади ва подшохлик тахтига ўтиради. Унинг севган машғулоти гўр (қулон) ови бўлганлиги учун ҳам у Гўр лақабини олган. Баҳромгўр Ёки Варахран V даврида Эронда зардуштишшк динини мустаҳкамлаш ва кенг ёйиш мақсадида янги-янги оташкадалар курилди. Настурийлик (христианликдаги оқимлардан бири) қаттиқ таъқиб остига олинди. Бу ҳаракат Эрон-Византия уру-шини келтириб чиқарди (423 — 424). Урушда Византиянинг ғалабаси настурийликка қарши қаратилган сиёсатни бир оз су-сайтирди. Баҳромгўр Ёки Варахран V Турон б-н ҳам уруш олиб борган. 5-а. нинг 30-й. ларида Озарбайжон ва Хуросон сосонийлар давлатига кушиб олинди. Баҳромгўр Ёки Варахран V шоир ва бастакор-созанда ҳам бўлган. У сосонийлар орасида биринчи бўлиб шеър ва мусика вазнини ижод этган. Шарқнинг машҳур олти мусика усули (Шодиёна, Дуян, Ахлоқий, Нанрезий, Равона, Улусий)дан энг шўх ва қувноғи — Шодиёнанинг бастакори. Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомийнинг Ҳ«афт пайкар», Хисрав Деҳпавийтмт «Ҳашт биғишт» ваАлишер Швоийнннг «Сабъаи сай-ёр» достошгарида Баҳромгўр Ёки Варахран V адолатли шоғ, жа-сур саркарда, айни вақтда маишатпараст, худбин шахс сифатида тасвирланган. Маъ-лумотларга кўра, Баҳромгўр Ёки Варахран V 63 йил (баъзи манбаларда 70 йил) умр кўрган. Ёзма адабиётда уиинг шахси бадиий образ даражасига кўтарилган.