БАҲРИ БАЙТ (араб, баҳр — вазн ва байт сўзидан) — ижодий мусобақа. Бунда махсус қоида билан навбатма-навбат байт айтиб тортишишади. Баҳри байтнинг 2 тури бор:
1) қатнашувчилардан бири айтган байтнинг охирги сўзи қайси ҳарф б-н тугаган бўлса, иккинчиси биринчи сўзни худди шу ҳарф билан бош-лаб байт айтади. Mac: Кимга қилдим бир вафо, ким юз жафосин кўрмадим, Кўргузуб юз меҳрким, дарду балосин кўрмадим.
Мен вафоси ваъдасидин шодмен.
Ул вафо, билмонки, қилмас ё қилур.
Баҳри байтда мавзу ва мазмун бирлиги шарт эмас, аммо айтилган байт ёки мисра такрорланмаслиги керак;
2) қатнашувчилардан бири иккинчисига қаерга боргани, кимникига қўнгани, қўноқ жойда кимни кўргани. қандай овқат егани ва қандай қўшиқ айтгаии ёки эшитгани ҳақида сўроқ беради. Жавоб берувчи сўроққа бирор жойнинг номини айтади. Кейинги ҳар бир сўроққа ўша жой номининг охирги ҳарфи билан бошланадиган жумла ёки қўшиқ билан жавоб қайтаради. Тортишув томонлардан бири енгилгунга қадар ёки муайян вақт мобайнида шу тартибда давом этади.