БАҲРАЛИ НАМ, фойдали нам — тупроқдаги намнинг ўсимликлар ўзлаштира оладиган қисми. Баҳрали нам кўпинча тупроқ дала нам сиғимининг 65 — 70% га тенг бўлади. Бу миқдор ўсимлик хилига ва тупроқнинг механик таркибига қарабўзгаради. Мас, полиз экинлари учун 75 — 80%, ғўза ва бошокли ўсимликлар учун 65 — 70%, шунингдек енгил тупроқларда озроқ, оғир тупроқларда кўпроқ. Тупроқдаги намнинг ўсимлик ўзлаштира олмайдиган қисми баҳрасиз нам дейилади.