БАҲОУДДИН МУҲАММАД

БАҲОУДДИН МУҲАММАД ибн Муайяд ал-Боғдодий (12-а.) — тарихчи олим. Хоразмнинг Боғдод қишлоғида туғилиб, Хуросоннинг Нисо ш. да яшаган. Хоразмшоҳ Такаш (1172 — 1200) уни сарой хизматига таклиф қилади ва муншийлар девонига бошлиқ қилиб тайинлайди. Баҳоуддин Муҳаммад девон бошилик даврида йиққан турли васиқа ва ҳужжатлар, бошқа давлатлар билан бўлган ёзишмаларни дўстларининг илтимоси ва подшоҳнинг буйруғи билан тўплаб, уларга А«ттавассул илаттарассул» («Ёзишмаларни қўлга киритиш») номини беради. Бу асарда 1182 ва 1184 й. лардаги воқеалар, давлат ва девон ишларига оид муҳим тарихий маълумотлар бор. Лейден ва Париж кутубхонасидаги бу асар қўлёзмасини 1936 й. Теҳронда Аҳмад Бахманёр биринчи марта нашр этган.