БАҲОУДДИН МАЖМУАСИ

БАҲОУДДИН МАЖМУАСИ — шайх Баҳоуддин Нақшбанд мозори ёнидаги ҳазира — ансамбль (Бухоро вилояти, 16-а.). Мозор Абдулазизхон буйруғи билан тартибга солиниб, ҳазира барпо этилган ва 1544 — 45 й. ларда мажмуанинг энг катта биноси — хонақоҳ қурилган. Баҳоуддин мажмуаси дахмалар (Дахмаи шоҳон ва Баҳоуддин дахмаси), мақбара, 2 масжид, сақохона, ҳовуз, қудуқ, минора, Мадраса ва Абдулазизхон хонақоҳидан иборат. Мажмуа кичик гумбазли чортоқ дарвозахонадан бошланади. Дарвозадан ўтгач, ўнгда кичкина масжид, чап томонда зиёратчилар учун турли бинолар бўлганлиги маълум. Йўл давомида чапда хонлар мозори — Дахмаи шоҳон жойлашган. Дахмаи шоҳон тўғри тўртбурчак тарҳли, бал. 2.5 м, усти кулранг мармар билан қопланган. Унда мармар ўймакорлиги, хаттотлик саиъатининг ажойиб намуналари мавжуд. Мармарларга токчалар, устунчалар, шарафалар, сарв сурати ва б. безаклар ўйилган; нақшлар баъзида ёзувлар билан аралаш учрайди. Дахмаи шоҳондан ўтган йўлак нафис безатилган пештоққа олиб келади (пештоқнинг икки табақали эшигига «бағдоди» ва «гули нав» усулида нақшлар ўйилган). Пештоқнинг эшигидан ўтилгач, ўнгда гумбазли макбара бор (унга ким дафн қилинганлиги номаълум). Чапда — кираверишда 6 ус-тунли (соддагина), олди айвонли Му-заффархон масжиди жойлашган. Масжид ёнига 2 устунли Ҳаким қушбеги масжиди тушган (масжид меҳробида ажойиб мужассамотли намоён бор). Унинг жан. да нақшдор, шим. да нақшсиз айвонлар бор. Баҳоуддин дах. маси мармар қопланган каттагина мурабба тарҳли супа бўлиб, атрофи чиройли мармар панжара билан ўралган. Ундан сал нари, шим. да—томонлари 9,5 м келадиган айлана зинали мармар ҳовуз, унинг шим. томонида кичикроқ, кўркам чортоқ сақохона бор. Баҳоуддин дахмаси б-н ҳовуз оралиғида қудуқ, унинг ёнидаги чиройли шийпондан қадимда зиёратчиларга турли шаклли идишларда «муқаддас» сув улашилган.

Хаким қушбеги масжидининг шим. да кўримсизгина бир минора, ундан нарида ҳовлидаги ҳовуздан 3 баравар катта бошқа ҳовуз бор. Ҳовлининг ташқариси (шим.-ғарби)да туртбурчак супа устида хонақоҳ (эни 37 м, бўйи 40 м ли) қад кўтарган. Марказида атрофи пеш-тоқ равокли айвонлар билан ўралган масжид, унинг тўрида чорзамин услубида ишланган қирма нақшли меҳроб мавжуд. Иморатнинг ҳар икки томонида симметрик қурилган икки қаватли каттакичик ҳужралар бўлган. Баҳоуддин мажмуасига ундан 0,5 км шим.-шарқда жойлашган «Қасри Орифон» масжиди ҳам киради; унинг ёнида пастаккина минора бор. Масжид 3 тарафдан айвой б-н ўралган; шипи нақш туширилган ҳовузаклик. Баҳоуддин мажмуаси 16-а. мсъморлигининг янгича ансамбль ту-зишда эришилган ютуқдаридан намуна бўлиб, қўш биноли симметрик ансамбллардан фарқ қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси б-н Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 йиллиги ўтказилиб (1993) мажмуа қайта таъмирланди, қўшимча бинолар бунёд этилди.

Ад.: Зоҳидов П. Ш., Баҳоуддин Нақшбанд ҳазираси. Т., 1994.