БАҲОРИСТОН ТУМАНИ

БАҲОРИСТОН ТУМАНИ — Қашқадарё вилоятидаги туман. 1979 й. 10 апр. да ташкил этилган. Вилоятнинг жан.-ғарбида жойлашган. Муборак, Касби, Усмон Юсупов туманлари б-н чегарадош. Майд. 1,93 минг км2. Ахолией 30 мингдан ортиқ киши (2000). Баҳористон туманида 3 қишлоқ фуқа-ролари йиғини (Помуқ, Чаманзор, Чандир) бор. Маркази — Помуқ кишлоғи.

Табиати. Баҳористон тумани Қарши чўли зонасида жойлашган. Ер усти текислик, қир ва адирлардан иборат. Мутлақ бал. 400 — 500 м. Ёзи узок ва иссиқ. Июлнинг ўртача т-раси 28 — 29,5°, янв. ники текисликларда —0,2° дан 1,9° гача. Йилига 190 — 200 мм ёғин тушади.

Аҳолиси, асосан ўзбеклар; рус, татар, арман, грузин, украин ва б. ҳам яшайди. 1 км – га ўртача 16 киши тўғри келади.

Хўжалиги. Баҳористон туманида 8 кичик корхона маҳсулотлар тайёрлаш, таъмирлаш, сав-до-сотиқ ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Қ. х. да суғориладиган ерлар 26,1 минг га, экинзорлар 21,6 минг га, шу жумладан 10,6 минг га ерга пахта, 0,3 минг га ерга сабзавот, 1,4 минг га ерга беда, 0,2 минг га ерга маккажўхори, 9,0 минг га ерга ғалла экинлари экилади. Баҳористон туманида 7 жамоа ширкат хўжалиги, 43 фермер хўжалиги бор. Шунингдек чорвачилик ҳам ривожланган. «Ўзбекистон» қоракўл-наслчилик хўжалиги (40 мингдан ортиқ қўй-қўзи) мавжуд. Туман жамоа ва шахсий хужаликларида 13,9 минг қорамол, 129,5 минг қўй ва эчки, 16,5 минг парранда, 96 туя бор (2000).

1999/2000 ўкув йилида 14 умумий таълим мактаби, 1 бизнес мактаби, 1 спорт мактаби ва 1 академик лицейда 8 мингга яқин ўқувчи таълим олди. 31 омма-вий кутубхона, 4 клуб, 4 кинотеатр бор; 2 касалхона, 5 фельдшер-акушерлик пункти, 3 консультатив диагностика амбулаториясида 40 врач, 200 ўрта маъ-лумотли тиббий ходим ишлайди. Кей-инги йилларда 600 ўринли теннис корти биноси, 5000 ўринли стадион, нуронийлар чойхонаси, «Супермаркет» савдо дўкони, 422 ўринли мактаб биноси, 150 ўринли деҳқон бозори ва б. қурилди. 1980 й. дан «Баҳористон ҳақиқати» туман газ. ч и кади.