БАҲОР АНСАМБЛИ

«БАҲОР» АНСАМБЛИ, Мукаррама Турғунбоева номидаги Б«аҳор» халқ рақс ансамбли — «Ўзбекрақс» бирлашмасидаги жаҳонга машҳур ансамбль. 1957 й. ташкил этилган. Ансамблнинг асосчиси ва биринчи бадиий раҳбари Мукаррама Турғунбоева (1979 й. гача), шунингдек Б. Алиев, Қ. Дадаевҳам ташкилотчилардан. Кейинги бадиий раҳбарлари: Қундуз Миркаримова (1979 – 88), Равшаной Шарипова (1988 — 90), Маъмура Эргашева (1990 й. дан). Мусиқа раҳбари Бахтиёр Алиев (1965 й. дан). 1964 й. дан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ансамбль. 1979 й. дан М. Турғунбоева номида.

«Б». а. ижрочиларининг асосини Тошкент Хореография билим юртини тамомлаган қизлар ва Тошкент давлат консерваторияси. Ўзбекистон мусиқа мактабларини тугатган жўрнавоз созанда. хонандалар ташкил этади. 3. Раҳматуллаева, Д. Керимова, Н. Атаманова, Т. Юнусова, А. Тўлаганова, Д. Абдуллаева, Н. Баширова, Э. Расулхўжаева, К. Раҳматуллаева, Н. Алимбоева каби раққосалар, Б. Алиев, Р. Ҳамдамов, Э. Каримов, Қ. Дадаев, Р. Акбарбеков, Ў. Ризаев, С Тўхтасинов, Б. Холиқов, К – Носиров, К. Комилов сингари созандалар ҳамда О. Матёқубов, Б. Иўддошев ва б. хонандалар ансамблнинг дастлабки ижодкорларидир. Ансамбль репертуарида 200 дан ортиқ якка ва оммавий рақслар бор. «Баҳор ансамбли» а. ўзбек халқининг кўп асрлар мобайнида тўпланган анъанавий рақс маданияти б-н жаҳон замонавий рақслари ютуқларини мужассамлантирган. У тарихий-этнографик ва замонавий халқ рақслари асосида янги маз-мун касб этувчи саҳна рақслари ижод этди. «Занг», «Давра», «Катта ўйин», «Танавор», «Лазги», «Муножот» каби ўзбек мумтоз рақслари шулар жумласидандир. Ансамбль репертуарини янада бойиши, жаҳонга танилишида 60-й. ларнинг охири ва 70-й. ларда ансамблга келиб қўшилган М. Эргашева, Г. Фо-зилжонова, Ў. Муҳамедова, Г. Жўраева, Ф. Низомитдинова, Д. Зиёхонова, Р. Ни-зомова, Р. Шарипова, В. Романова, Г. Ҳамроева, М. Ҳайдарова, Д. Юнусоваларнинг хизматлари каттадир. «Баҳор ансамбли» а. ўз дастурини Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос янги-янги рақслар б-н ҳам бойитмоқда. Фарғона, Наманган, Андижон, Бухоро, Тошкент, Самарқанд, Хоразм рақслари қаторида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча халқлар ва қорақалпоқ халқининг рақслари ансамбль дастуридан ўрин олган. «Баҳор вальси», «Диддор», «Фарғона рубоийси», «Гулноз», «Наманган олмаси», «Андижон полкаси», «Пиёла» сингари фарғонача услубда яратилган рақслар, шунингдек «Самарқанд бешқарсаги», «Бухоро давраси», «Хоразм лазгиси», «Қирқ қиз», «Нилуфар», «Ок олтин», «Дугоналар», «Шўхи пари», «Нозанин», «Гулдаста» каби рақслар томошабинларга манзур. Меҳнат шавқи акс этган «Пилла», «Пахта байрами» рақс сюиталари ва «Гулсара», «Наманганча», «Роҳат», «Помир рақси» қизларнинг энг севган рақсларидир. «Етти сайёра», «Самарқанд баҳори», «Қудаандалар», «Чўпон», «Қўғирчоқ» каби сюжетли рақслар ансамбль репертуарининг хил-ма-хиллигини оширди. Жамоа репертуаридан ҳинд, покистон, бирма, япон, корейс, араб, турк, афғон, куба, вен-гер, Вьетнам, чех каби жаҳон халқларининг рақслари муносиб ўрин олган. Ансамблнинг кўпгина рақслари қўшиқ билан ижро этилади. Қўшиқларни хонандалар (Аҳмаджон Шукуров, Хайрулла Лутфуллаев ва б.) дан ташқари қизларнинг ўзлари ҳам созандалар билан айтадилар. «Ин-тизор», «Улоқ», «Ўзбегим» каби қизлар лапари машҳур.

Кейинги йилларда «Баҳор ансамбли» а. нинг «Беш гўзал», «Тўёна», «Ўзбекистон қизлари», «Наврўз», «Мукаррамахоним ўйнаса», «Баҳор нашидаси», «Эркалаб», «Ўзбекистон истиқлоли», «Мажнунтол» каби оммавий ва композицияли рақслари шуҳрат қозонди. Ансамбль рақсларини саҳнага қўйганлар: Мукаррама Турғунбоева, Галия Измайлова, Ғаффор Валломатзода, Исохор Оқилов, Қундуз Миркаримова, Амина Дилбо-зий, Маъмура Эргашева ва б.

«Баҳор ансамбли» а. 1996 й. дан «Ўзбекрақс» бирлаш-масида фаолият кўрсатади. Ансамблда 60 киши қатнашади (2000). Тошкентда Мустақиллик майдонида ўз концерт залига эга. Етакчи артистлари: Рушана Султонова, Гулнора Низомова, Роза Адамбоева, Елена Тўхтаева, Олима Ёкубова (раққосалар), Н. Тўрахўжаев, И. Ҳамдамов, К. Мирзаев, М. Фозилжонов (созандалар), Эркин Рўзиматов (хо-нанда). Ансамбль Ливия, Марокаш, Жа-зоир, Тунис, Ҳиндистон, Сингапур, Малайзия, Покистон, Афғонистон, Жан. Корея, Япония каби мамлакатларда гастролда бўлган. Москвада бўлиб ўтган жаҳон ёшлари ва тал аба лари 6-фестивали, Лейпцигда ўтказилган халқ рақслари 8-фестивали (1971) лауреати.

Муҳсин Қодиров, Моҳина Аширова.