БАҲОР

БАҲОР — эртапишар гилос нави. Р. Р. Шредер номидаги богдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. ин-тининг Самарқанд филиалида Францис ва Саври Сурхон навларини чатиштириш йўли билан чиқарилган (1952). Дарахти кучли ўсади, кенг шох-шаббали, шакли пирамидасимон, бир йиллик новдалари йўғон, тўғри, жигарранг. Барги йирик, қизғиш-яшил, чўзинчоқ, учига томон ингичкалашиб боради. Гули оқ, ҳушбўй, катталиги билан бошқа навлардан фарқланади. Меваси йирик (8 г), думалоқ, ялтироқ, тўқ-қизил ёки қорамтир-қизил рангда, серэт, серсув, ширин (13,8% қанд). Кўчати эқилгандан кейин 3 — 4-йили ҳосилга киради. Апр. нинг биринчи ярмида гуллайди, майнинг ўрталарида пишади. Меваси 30 кунгача сифати бузилмай дарахтда туриши мумкин. Компот, мураббо тайёрланади. Ўзбекистоннинг барча зоналарида экилади (қ. Гилос).