БАҲОИЙЛИК, баҳоиййа — динийсиёсий оқим. 19-а. ўрталарида Эрондаги бобийлик ҳаракатининг давоми сифатида Ироқда вужудга келган. Асосчиси Баҳоулло. У инсоният учун ягона дин, иқтисодист ва давлат зарур деган ғояларни илгари суради. Баҳоулло фикрича, мавжуд динларни йўқотишнинг ҳожати йўқ, уларни қандайдир бир нуқсонсиз таълимот асосида бирлаштириш лозим. Аслида ҳамма динлар яхши, фақат уларни ортиқча ақида ва урф-одатлардан тозалаш керак. Муҳими — худони севиш керак, чунки му-ҳаббат тараққиётнинг шарти ва коинот қонунидир. 1979 й. да Эронда ислом ипқилобидан сўнг бу таълимотнинг ўплаб раҳнамолари қатл этилди. Баҳо-ийлар Осиёнинг баъзи мамлакатларида ҳам бор. Баҳоийларнинг кўпчилиги Европа ва Америкада, асосий марказлари Германия, АҚШ, Панамада. Марказий қароргоҳи Хайфа (Исроил) ш. да.
Ўзбекистонда баҳоийларнинг рўйхатдан ўтган 3 та жамоаси бор (1998). Улар Тошкент, Самарқанд, Навоий ш. ларидадир. Ўз анъанавий байрамларини ўтказадилар, Ханфа ш. га зиёратга бориб турадилар.