БАҲОДИРШОҲ II

БАҲОДИРШОҲ II (1775 – 1862) – Ҳиндистондаги бобурийлар сулоласининг сўигги вакили. У 1837 — 58 н. лари рам-зий жиҳатдан тож ва тахт вориси бўлса ҳам унинг на сиёсий, на ижтимоий ва на иқгисодий мустақиллиги қолган эди. Ўша пайтдага инглиз генералгубернатори Баходиршоҳга огоҳнома юбориб, унда Деҳлидаги Қизил қалъада яшаётган охирги подшоҳсан деб хабар беради. Бу эса Бобурийлар салтанатининг ниҳояга етганини билдирарди. 1857 й. да мамлакатда ин-глизлар ҳукмронлигига қарши сипоҳийлар қўзғолони кўтарилиши билан халқ Б. ни қўзголон раҳбари ва Ҳиндистоннинголий ҳукмрони деб эълон қилади ва ундан оммани инглиз мустамлакачиларига қарши муқаддас курашга даъват этмшни талаб қилади. Мустамлакачилардан қўрқиб қолган ва улар устидан галаба қозонишга кўзи стмаган шоҳ халқ талабини рад этади. Аммо қўзғолончилар ўхтари ёзган муро-жаатномага Баҳодиршоҳ IIни имзо чскишга мажбур қиладилар. Баҳодиршоҳ IIнинг номига бўлса ҳам қўзғолонга бошчилик қилиши мамлакатда инглиз ҳукмронлигига катта хнвф туғдирди. Инглизлар Б. ни асир олиб, умрбод Мьянма (Бирма)га сургун қилдилар. Баҳодиршоҳ II урду тилида Зафар тахаллуси билан ижод этган машҳур шонр ҳам эди.

Ад.: Ҳошимов И., Ҳиндистондя Бобурийлар сулоласи салтанати, Т., 1996.