БАҲМАНИЙЛАР — ўрта асрларда Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган сулола. Б. сулоласининг асосчиси Ҳасан Зафархон бўлиб, Абу Музаффар Алоуддин шоҳ номи билан тахтга чиққан. Дастлаб Гулбаргани, кейин (1429 й. дан) Бидорни ўзига пойтахт қилган. Баҳманийлар давлати Декан мулкдорларининг Деҳли султонлигига қарши қўзғолони натижасида вужудга келиб (1347), ҳукмронлик мусулмон мулкдорлари қўлига ўтди ва ҳарбий ту-зум жорий этилди. Ёш султонлар Низомшоҳ (1461 — 63) ва Муҳаммадшоҳ Ш нинг оталнғи (регенти) ва вазири Маҳмуд Хован даврида Баҳманийлар давлати анчагина қудратли эди. Маҳмуд Хован асли Эрон савдогарларидан бўлиб, кейинчалик Баҳманийлар саройида вазирлик даражасига кутарилган. Мулкдорларнииг ўзаро ку-раши, айниқса Вижаянагар давлати билан доимий урушиб туриши натижасида Баҳманийлар заифлашди. 15-а. охири — 16-а. нингбошида Баҳманийлар давлати Бижопур, Голконда, Бидор, Бсрор ва Аҳмаднагар султонликларига ажралиб кетди.