БАҒЛОН

БАҒЛОН — Афгонистон шим. даги шаҳар, Сурхоб дарёси яқинида, Кобул — Хонобод автомобиль йўли ёнида. Бағлон вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 44,6 минг киши (1987). Қанд лавлаги етиштириладиган р-ннинг сав-до маркази. Шакарқанд и. ч. кичик корхоналари бор.