БАҒЛОН

БАҒЛОН (бақтрийча баголагго — ибодатхона, саждагоҳ) — Тохаристоничнт энг қад. шаҳарларидан бири. Милоднинг бошларида у ерда «Подшо Канишка Музаффарнинг ибодатхонаси» жойлашган, унинг харобалари Афғонистондаги ҳоз. Бағлон ш. яқинида. баланд Сурх кўтал тепалигида сақланиб қолган. У ердан катта бақтрий ёзувида битилган тоштахта топилган, унга кўра бу ибодатхона мил. 1-а. даги Кушон подшоси Канишка томонидан қурилган. 7-а. да хи-той сайёҳи Сюань Цзан Тохаристонда По-кйеланг мулкини қайд этиб ўтади, у илк ўрта асрдаги Бағлонга тўғри келади. Бағлон яқинидаги тепаликдан кушонларнинг буддавийликка оид тош рсльефлари топилган. Бу ердан сал нарида мурабба шаклдаги Шом қалъа тепалигидан буддавийликка оид тош капителлар ва ус-тунларнинг асоси топилган. Булар кушонлар даврида Б. Бақтрия-Тохаристоннинг йирик линий марказларидан бири бўлганидан дарак беради.

Ўрта аср манбаларида Бағлон баъзан Бақлон шаклида ҳам учрайди. Самъонийнинг ёзишича, Бағлон шаҳри икки қисмдан — юқори Бағлон ва қуйи Бағлондан иборат бўлган, уларнинг ҳар бири алоҳида шаҳар — «балда» ҳисобланган. 9 — 10-а. ларда қуйи Бағлонда жоме масжиди бўлган. 10-а. да юқори Бағлонда машҳур истироҳат ери са-налган «катта қишлоқ» бўлган. Бу ерда бутун водий ям-яшил дарахтларга бурканган, аҳолиси кўп бўлиб, шаҳарга турли томондан карвон йўллари кслиб туташган; ов қилиш учун қулай жой саналган. Берунийғғшғт ёзишича, 1 l-а. да у ерда баланд бир тепалик бўлиб, унинг тепасида заҳарли қузиқоринлар ўсган. Куйи Бағлон маъмурий марказ бўлиб, унда ҳоким саройи жойлашган. Бағлон қад. номини шу кунгача саклаб қолган бўлиб Бағлон дарёнинг Кундуздарёга қуйиладиган ерига яқин жойлашган. У ерда шифобахш Чашмаи Шир булоғи мавжуд. 13-а. бошида Бағлонни мўғуллар босиб олган. Мўғуллардан кейинги давр манбаларида Бағлон йирик шаҳар сифатида қайд этилган.