БАҒДОД ТУМАНИ

БАҒДОД ТУМАНИ — Фарғона вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган (1962 и. 24 дек. да Учкўприк ту-манига қўшиб юборилди. 1964 й. 31 дек. да қайта тузилди). Вилоятнинг Олтиариқ, Риштон, Учкўприк ва Бувайда ту-манлари б-н чегарадош. Майд. 0,33 минг км2. Аҳолиси 140,8 минг киши (2000). Бағдод туманида I шаҳарча (Бағдод) ва 10 қишлоқ фуқаролари йигини (Амиробод, Дўрмонча. Зафаробод, Пахтаобод, Самарқанд, Ултарма, Матқулобод, Тинчлик, Чубаланчн, Қароқчитол) бор. Маркази — Бағдод шаҳарчаси.

Табиати. Бағдод тумани ҳудуди текисликдан иборат. Жан.-ғарбида тошлоқли дашт ерлар бор. Янв. нинг ўртача т-раси —3°, июлники 26°. Йилига 180 — 220 мм ёғин тушади. Тумандан Усмон Юсупов номли Катта Фарғона канали ўтади. Тупроғи асосан қўнғир-бўз тупроқ, айрим жойларда шўр тупроқ учрайди. Шўра, шувоқ, янтоқ, қамиш, мия, оқбош, юлғун ва б. ўсади. Бўри, тулки, қуён, юмронқозиқ ва б. учрайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар; руслар, татарлар ва б. ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 425 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 13 минг киши, қишлоқ ахолией 128,3 минг киши (2000).

Хўжалиги. Қ. х. даетакчи тармоқ — пахтачилик. Пахта тозалаш з-ди, дон маҳсулотлари ва қурилиш материаллари, маҳаллий саиоат к-тлари, мебель ва пойабзал ф-калари. автобаза бор. Хўжаликларда чорвачилик, боғдорчилик, пиллачилик, полизчилик, сабзавотчилик б-н ҳам шуғулланилади. Туманда 1 қўшма корхона, 134 кичик корхона ва 1 кооператив корхопа мавжуд. Булардан энг муҳими «Файз-Явар» мебель и. ч. Ўзбек-Словакия қушма корхонасидир.

Қ. х. да суғориладиган ерлар 18,1 минг га, экинзорлар 17,9 минг га, шу жумладан 9 минг га ерга пахта, 0,2 минг га ерга сабзавот, I минг га ерга беда, 0,18 минг га ерга маккажўхори, 0,09 минг га ерга шоли экилади. Бағдод туманида 11 жамоа хужалиги, 2 давлат хўжалиги, хўжаликлараро корхона, паррандачилик ф-каси, 82 фермер хужалиги ва б. хўжаликлар бор (2000).

Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 36,2 минг қорамол, 27 минг қўй ва эчки, 79,7 минг паррамда бор (2000). Туман ҳудудидан Марғилон — Қўқон т. й. утган.

1999Ғ2000 ўқув йилида 55 умумий таълим мактаби бўлиб, 30,6 минг ўқувчи, 1 гимназияда 100 ўқувчи, 1 ли-цейда 130 ўқувчи таълим олди. Туманнинг Ўлтарма қишлогида Ўзбекистон Ўсимликларни ҳимоя қилиш и. т. ин-ститутининг Қўқон таянч пункти жой-лашган. 48 оммавий кутубхона, 17 клуб, 12 маданият уйи, 2 музей, 745 ўринли 5 касалхонп, 62 тиббиёт пункти бўлиб, уларда 192 врач, 1092 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлади (2000). 1931 й. дан «Бағдод ҳаёти» туман газ. чиқади (адади 4000).